Ўзбекистон: Оммавий Ахборот Воситалари ҳақидаги Қонун

2019-йил февралда ARTICLE 19 Ўзбекистон Ҳукумати томонидан 2007 йил январ ойида қабул қилинган ва 2018 йил апрелида ўзгартириш киритилган “Оммавий Ахборот Воситалари тўғрисида”ги Қонунни (Оммавий Ахборот Воситалари тўғрисидаги Қонун) сўз эркинлиги халқаро стандартларига мувофиқлигини таҳлил қилди.

Article 19, 2016 йилда Шавкат Мирзиёев хоки миятни 2016 йил декабрида эгалаганидан кейин инсон ҳуқуқлари бўйича вазият яхшиланиши ҳамда инсон ҳуқуқлари халқаро стандартларга зид қонунларни ислоҳ қилиш бўйича Ўзбекистон ҳукуматининг олган мажбуриятини қўллаб қувватлайди. Биз Ўзбекистон ҳукуматини сўз эркинлиги билан боғлиқ барча қонун ҳужжатларини зудлик билан қайта кўриб чиқишга ва унга тегишли ўзгартиришлар киритишга чақирамиз. Биз ушбу Қонуннинг қайта кўриб чиқилиши ислоҳотларнинг асосий қисми сифатида баҳоланиши кераклигига ишонамиз.

Таҳлилда ARTICLE 19 Оммавий Ахборот Воситалари қонунчилигида оммавий ахборот воситалари эркинлигини ҳимоя қилиш, манбаларни ҳимоя қилиш ва ахборот олиш ҳуқуқи каби баъзи ижобий хусусиятлар мавжудлигини курсатиб кетган. Шу билан бирга, умуман олганда Оммавий Ахборот Воситалари тўғрисидаги қонун халқаро ҳуқуқда кўзда тутилган сўз эркинлиги ҳуқуқини мувофиқ ҳимоя қилиш ва қўллаб қувватлашни таъминламайди. Биринчидан, ОАВ қонуни оммавий ахборот воситаларининг барча йўналишлари ва соҳаларини тартибга солишга уринади, ҳатто масалан, оммавий ахборот воситалари, босма ва онлайн медиаларни тартибга солиш учун турли режимларга эҳтиёж бўлса ҳам. Бошқа асосий қийинчиликлар мукаммал таркибий чекловларни ўз ичига олади, масалан, оммавий ахборот воситаларига тузатишлар ёки жавобларни нашр қилиш учун ҳаддан ортиқ мажбуриятларни юклайди ва давлат органларига муайян материалларни нашр этишни буйуриш ҳуқуқини беради.

ARTICLE 19 Ўзбекистон Ҳукуматини Оммавий Ахборот Воситалари тўғрисидаги Қонунни бекор қилиш ёки тубдан қайта кўриб чиқишга чақиради. Шунингдек, биз мамлакатда сўз ва ахборот эркинлигини ҳимоя қилишни такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотларни амалга оширишда ёрдам бериш учун барча манфаатдор томонларни қўллаб-қувватлайлмиз.

Таклифларнинг қисқача баёни

  •  Ўзбекистон сўз эркинлиги билан боғлиқ қонунчиликни тўлиқ баҳолаши ва барча қонунлар унга тўлиқ мос келишини таъминлаши керак. Қонунчилик, сўз эркинлигининг ҳар қандай чеклови халқаро инсон ҳуқуқларининг уч қисмли критерийларга қатиян юзланишини таминлаши керак.
  • Ўзбекистон ўзининг адлия тизимини тўлиқ мустақил ва мамлакатдаги барча инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун етарли ресурсларга эга бўлишини таъминлаши керак. Адлия тизими барча қонунларни инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлигининг халқаро стандартларга мувофиқ шарҳлаши керак. Бунга рухсат берувчи қоидалар аллақачон миллий қонунчиликнинг бир қисми бўлиши керак.
  •   Оммавий Ахборот Воситалари тўғрисидаги Қонунни сақлаб қолиш доирасида, у ўз мақсадини сўз ва ахборот эркинлигини рағбатлантириш эканини эълон қилиши керак. Айниқса, у ўз мақсадини оммавий ахборот воситаларининг
    сўз эркинлиги ҳуқуқига мувофиқ равишда таъминлаш эканлигини эълон қилиши керак. Қонун, оммавий ахборот воситаларининг асосий вазифаси – янгиликларни эълон қилиш ва ҳукумат устидан жамоат кузатувчиси сифатида ҳаракат қилиш эканлигини аниқ билиши керак, давлат, унинг органлари

сўз эркинлиги ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилишда доимо кам чекловчи воситалардан фойдаланишларини талаб қилишлари керак. Оммавий Ахборот Воситалари тўғрисидаги Қонуннинг ижобий томонлари хусусан, цензурани тақиқлаш ва оммавий ахборот эркинлиги қоидалари, сақлаб қолиниши ва амалда тўғри татбиқ этилиши керак;

  •   Ҳар қандай оммавий ахборот воситаларига таалуқли қонун бир томондан босма ва Интернетга асосланган оммавий ахборот воситалари ва бошқа томондан эфирга узатувчи оммавий ахборот воситаларини ажратиши, ва фақатгина эфирга узатадиган оммавий ахборот воситаларига нисбатан қўлланиладиган тартибга солувчи нормалардан иборат булиши керак. 4-модда ва 21-моддага мувофиқ оммавий ахборот воситасининг таърифини ўзгартириш керак;
  • Оммавий Ахборот Воситалари тўғрисидаги Қонунда ҳеч қандай таркибни чекловчи нормалар бўлмаслиги керак. Агар маьлум бир тоифадаги баёнотни эълон қилиш сўз эркинлигини чеклашни оқлаш учун етарли xавф туғдирса, бу баёнот тарқатилишидан қатъий назар, чеклов қўлланилиши керак. Натижада, чеклов умумий қўлланиладиган қонунга киритилиши керак. Оммавий Ахборот Воситалари тўғрисидаги Қонуннинг 6-моддаси бекор қилиниши керак.
  • Оммавий Ахборот Воситалари тўғрисидаги Қонуннинг 8-моддасига ҳар ким ўз хоҳиши бўйича ҳар қандай гуруҳ ёки шахс билан биргаликда нашр этиш ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисида аниқлик киритилиши учун ўзгартириш киритилиши керак;
  • 2-бобдаги оммавий ахборот воситаларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қоидалар бекор қилиниши керак. Агар чеклаш ва соф техник регистрация режимига эҳтиёж пайдо бўлса, унинг асосий элементлари ушбу таҳлилда баён этилган тамойилларга асосланган бўлиши керак;
  • Оммавий Ахборот Воситалари тўғрисидаги Қонуннинг 3-банди ва 25-29-моддалари, 31-моддаси ва 35-моддаси бутунлай бекор қилиниши керак;
    Оммавий Ахборот Воситалари тўғрисидаги Қонуннинг оммавий ахборот воситалари концентрацияси тўғрисидаги қоидалар ушбу соҳадаги мавжуд халқаро ва минтақавий стандартлар асосида диққат билан ўрганиб чиқилиши ва кенгайтирилиши керак;
  • Манбалар махфийлигини ҳимоя қилиш қоидаси мажбурият эмас, балки ҳуқуқ сифатида қаралиши керак. У профессионал ёки мунтазам ахборот тарқатишда қатнашадиган ҳар бир кишига нисбатан қўлланилиши керак. Оммавий Ахборот Воситалари тўғрисидаги Қонун, манбаларнинг махфийлигига чеклашлар халқаро сўз эркинлиги меъёрларига мос келишини таъминлаши керак;
  • Жавоб бериш ва тузатиш ҳуқуқи, оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун билан эмас, балки ўз-ўзини бошқариш механизмлари билан тартибга солиниши керак. Альтернатива сифатида “тузатиш” ни нашр қилишдан бош тортиш тўғрисида қоида ва ҳуқуқ қоидаларига аниқлик киритилиши керак. Жавоб бериш ва тузатиш ҳуқуқлари ажратилиши ва чекланиши керак. Хусусан, агар аризанинг нашр этилиши қонуний манфаатдорлик билан асослантирилган бўлса, жавоб бериш ҳуқуқи берилмайди;
  • Ўзбекистон кенг қамровли эркин ахборот олиш тўғрисидаги қонунни
    қабул қилиши керак. Шу билан бир қаторда, Оммавий Ахборот Воситалари тўғрисидаги Қонунга ҳар бир инсон ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиш кераклигини назарда тутадиган ўзгартиришлар киритиш керак. Ахборотдан фойдаланиш бўйича чеклашлар халқаро стандартлар талабларига жавоб бериши керак;
  • Оммавий ахборот воситалари аккредитацияни фақатгина агар жой камлиги сабабли барча истак билдирган журналистлар йиғилишга қатнашиши ёки
    муайян орган фаолиятини назорат қила олмаслиги сабабли талаб қилишни кафолатлаш зарур. Қонунда аниқ аккредитация қоидалари сингари аккредитация қилишни ўзбошимчалик билан рад этишга қарши кафолатлар берилиши керак. Аккредитация мустақил ташкилот масалан, журналистлар уюшмаси томонидан назоратқилинишикерак, важурналистларгааккредитациянирадэтилиши бўйича судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилиши керак.