Ўзбекистон: Журналистик Фаолиятини Ҳимоя Қилиш Тўғрисидаги Қонун

2019-йил февралида ARTICLE 19 Ўзбекистон Парламенти томонидан 1997 йилда қабул қилинган ва 2018 йил апрелида ўзгартириш киритилган “Журналистик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида” («Қонун») ги қонунни сўз эркинлиги халқаро стандартларига мувофиқлигини таҳлил қилди.

ARTICLE 19 қуйидагиларни аниқлади: Қонун “профессионал журналистлар” ни “ҳимоя” билан таъминлашни назарда тутади ва бир қатор ижобий хусусиятларни ўз ичига олади, жумладан, цензура ва нашрни олдиндан тасдиқлашни тақиқлаш; шунингдек, ахборотни ҳимоя қилиш ва манбаларни ҳимоя қилиш каби бир қатор журналистларнинг ҳуқуқларини кафолатлайди; ва журналистларнинг ҳуқуқларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа органларнинг “жавобгарлигини” белгилайди.

Энг бошиданоқ ARTICLE 19 демократия одатда матбуотни ва / ёки “журналистларнинг касбий фаолиятини” тартибга солиш учун муайян қонунга эга эмаслигини қайд қилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистонда сўз эркинлиги ҳолати бир неча йиллар мобайнида ARTICLE 19 нинг мунозарали мавзусидир, чунки мамлакатда сўз эркинлиги халқаро стандартларига мос келмайдиган бир қатор қонунлари мавжуд ва бу қонунлар мамлакатдаги оммавий ахборот воситаларини бошқариш учун ишлатилиб келинмоқда. Шундай қилиб, Қонун бошқа сўз эркинлигини чекловчи қонунчилик хужжатлари нуқтаи назаридан қандай талқин қилиниши аниқ эмас. Гарчи қонун аслида муаммоли бўлмасада, у ўзининг аниқ мақсади бўлган журналистларни ҳимоя қилишни амалга оширадими, ёки уни қабул қилишдан мақсад ҳар қандай шахс ёки бизнес учун қўлланиладиган умумий қонунлардан ташқари матбуотни назорат қилиш учун қўшимча механизмлар яратишми – бу аниқ эмас.

Таклифларнинг қисқача баёни

  • Ўзбекистон сўз эркинлиги билан боғлиқ қонунчиликни тўлиқ баҳолаши ва қонунларнинг халкаро ҳуқуқ нормаларига тўлиқ мос келишини таъминлаши керак. Қонунчилик, сўз эркинлигининг ҳар қандай чеклови халқаро инсон ҳуқуқларининг уч қисмли критерийларга қатиян юзланишини таминлаши керак.
  • Қонунда «Журналист» тушунчаси қайта кўриб чиқилиши керак. Журналистика янада функционал таъриф билан алмаштирилиши ва алоқа воситаси
    орқали жамоатчиликка ахборот йиғиш ва тарқатиш билан мунтазам ёки профессионал тарзда шуғулланган ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахсга қўлланилиши керак.
  •  Қонунга, ҳар бир инсонга (журналистлар ва журналист бўлмаганлар) ахбаротни излаш ва фойдаланиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида ўзгартириш киритилиши керак. Ахборотдан фойдаланишнинг хар қандай чекловлари халқаро стандартлар талабларига жавоб бериши керак. Ўзбекистон ахборот фойдаланиш эркинлиги хақида кенг қамровли қонунни қабул қилиши керак;

    • Журналистларнинг касбий ва ахлоқий меъёрларини белгиловчи Қонуннинг барча қоидалари бекор қилиниши керак. Мустақил, ўзини ўзи бошқарадиган орган, матбуот учун аҳлоқий меъёрларни ўрнатиши керак. Эфирга узатиш бўйича мустақил бошқарув орган эфирга узатиш нормаларини белгилаши керак;
    • Манбаларни мухофаза қилиш қоидаси мажбурят сифатида эмас, балки ҳуқуқ сифатида қаралиши ва у доимий равишда ахборотни профессионал ёки мунтазам равишда тарқатиш билан шуғулланадиган ҳар бир шахсга қўлланилиши керак. Қонун манбаларнинг махфийлигига чеклашлар халқаро сўз эркинлиги стандартларига мос келишини таъминлаши керак;
    • Оммавий Ахборот Воситалари тўғрисидаги қонун аккредитация фақатгина чекланган жой туфайли барча манфаатдор журналистларнинг йиғилишга қатнаша олмаслиги ёки муайян органнинг фаолиятини назорат қилиш учунгина қулланиши керак. Конунда аккредитация қилишнинг аниқ қоидалари орқали мунозарали аккредитацияни рад қилишга қарши кафолатлар киритилиши керак. Аккредитация мустақил журналистлар касаба уюшмаси каби мустақил идора томонидан назорат қилиниши керак. Судда аккредитациядан воз кечишга шикоят қилиш ҳуқуқи бўлиши керак;
    •  Ўзбекистон мамлакатнинг адлия тизими тўлиқ мустақил ва мамлакатдаги барча инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун етарли маблағга эга бўлиши керак. Улар барча қонунларни сўз эркинлиги ва инсон ҳуқуқлари учун халқаро стандартларга мос равишда шарҳлашлари керак. Бундай қоидалар ички қонунчиликнинг бир қисми бўлиши керак.